
Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази - Узбекистон Республикаси Президентининг «Согликни саклаш тизимини ислох килишни янада чукурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йуналишлари тугрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ-3923-сон Фармони асосида Акушерлик ва Гинекология Илмий текшириш Институти кошида яратилган тиббий муассаса булиб акушерлик ва гинекология сохасида даволаш профилактик, илмий-текшириш, услубий амалий марказ булиб ахолига юкори малакали тиббий ёрдам курсатади.
Марказда доимий равишда тиббий ходимларни малакаси чет элдаги етакчи клиникаларда амалга оширилади.
Бу оркали тиббий ходимлар акушерлик ва гинекология сохасида даволаш ва ташхисни янги усулларини урганиб келишади.
Марказ ахолига акушерлик ва гинекология сохасида юкори технологияли ва кийин текшириш, даволаш усулларига нисбатан эхтиёжини кондиради. Марказ даволаш ва текширишда янги замонавий ва оддий усулларни ишлаб чикиб тиббиётга тадбик килмокда, ундан ташкари Республика буйича тиббий муассасаларга услубий ва амалий ёрдам бериб узининг шу сохадаги мактабини яратмокда.
Бундан ташкари марказни туртта филиали булиб улар хам худи шу ишларни жойларда амалга оширмокда. Бу филиаллар Коракалпогистон Республикаси, Жиззах, Кашкадарё ва Наманган вилоятларида жойлашган.